Қатағон қурбонларини оқлаш Қозоғистонга сургун қилинган этнос вакилларини ҳам қамраб олади – Давлат котиби
9 Июнь 19:05

Қатағон қурбонларини оқлаш Қозоғистонга сургун қилинган этнос вакилларини ҳам қамраб олади – Давлат котиби

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Давлат котиби Қиримбек Кўшербаев иштирокида Қозоғистон Халқ Ассамблеяси Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиш ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Давлат котиби Қиримбек Кўшербаев ўз нутқида мамлакатда қатағон қурбонларини тўлиқ реабилитация қилиш бўйича чора-тадбирлар Қозоғистон Халқ Ассамблеясини четлаб ўтмаслигини таъкидлади.

«Мавзу режалари ва методикаси доирасида иккита махсус кичик комиссия, 11 ишчи гуруҳ ва 17 минтақавий комиссия тузилди. Бугунги кунда мамлакат архивларида изланишлар олиб борилмоқда. Чет эллик ҳамкасбларимиз билан ҳам ҳамкорликда иш бошланди. Ушбу ишда этномаданий бирлашмалар вакиллари фаол иштирок этмоқда. Зеро, қатағон қурбонларини оқлашда қозоқ халқининг юз минглаб фарзандлари ва фахрийларининг муборак номларигина эмас, шу билан бига, Қозоғистонга сургун қилинган 62 этнос вакилларига нисбатан ҳам тарихий адолат қарор топади», - деди Давлат котиби.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив