+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қайси вилоятларда юқори иқтисодий ўсишга эришилгани маълум бўлди

13 Декабрь 11:08
Баҳам кўринг:
Қайси вилоятларда юқори иқтисодий ўсишга эришилгани маълум бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат мажлисида Бош вазир Асқар Мамин юқори иқтисодий ўсишга эришилган вилоятларни кўрсатиб, айрим ҳокимлар ишини танқид остига олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

«Елбасы Нурсултон Назарбоев ва Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев олдимизга иқтисодиётнинг доимий ўсишини таъминлаш вазифасини қўйди. Жорий йил 11 ойининг якунлари бўйича ЯИМ 4,4 фоиз ўсди. Қурилиш соҳаси 12,1 фоиз, савдо-сотиқ 7,5 фоиз, транспорт соҳаси 5,6 фоиз, қайта ишлаш сектори, жумладан, машинасозлик 9 фоиз, автотранспорт йиғиш 64 фоиз, енгил саноат 16,6 фоиз ўсган. Тегишли вазирликлар ва ҳудудлар раҳбарларига кўрсатгичларни режадаги даражага етказиш учун барча чора-тадбирларни кўришни тавсия этаман», - деди Асқар Мамин бугунги Ҳукумат мажлисида.

Бош вазирнинг айтишича, йил бошидан бери иқтисодиётнинг асосий таянч ўсиш кўрсатгичлари бўйича Ақтўбе, Жамбил, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди ва Туркистон вилоятлари ҳокимликлари яхши ишлашган.

«Кўрсатгичлари ўртача ва республика даражасидан паст бўлган ҳудудлар - Қизилўрда, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Манғистау вилоятлари ва Нур-Султан, Чимкент шаҳарлари ҳокимлари тегишли хулосалар чиқариб, аниқ чора-тадбирлар кўриши шарт. Бажарилган ишлар актлари йил охиригача топширилсин», - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив