Кеча Қозоғистон йўлларида қолиб кетган 372 киши қутқарилди
30 Март 12:16

Кеча Қозоғистон йўлларида қолиб кетган 372 киши қутқарилди

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» маълумотларига кўра, 30 март куни Қозоғистоннинг барча ҳудудларида шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Бу ҳақда Kazinform ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар берди.

Кун давомида Нур-Султан, Ақмола, Ақтўбе, Қарағанди, Қостанай вилоятларидаги қутқарув бўлинмалари томонидан 372 киши, жумладан 312 нафар бола қутқарилди ва эвакуация қилинди. Қутқарув ишларига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва йўл хизматларидан жами 539 киши, 277 дона техника жалб этилган.



Ақмола, Қарағанди, Павлодар, Қостанай вилоятларида 89 киши исиниш пунктларига жойлаштирилди, улардан 11 нафари болалардир.



Эслатиб ўтамиз, бунгача ноқулай об-ҳаво туфайли ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлигида тезкор штаб ташкил этилгани ҳақида хабар бергандик.









Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив