КХШТ мудофаа вазирлари раҳбарларининг видеоконференцияси бўлиб ўтди
24 Май 22:54

КХШТ мудофаа вазирлари раҳбарларининг видеоконференцияси бўлиб ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Мудофаа вазирлари кенгашининг видеоконференсалоқа режимида навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Учрашувда мудофаа вазирликлари раҳбарлари коллектив хавфсизлик минтақаларида ҳарбий хавфсизликка таҳдидлар, уларга қарши курашиш чоралари юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, инқирозга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш ва ташкилот доирасида тинчликпарварлик салоҳиятини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

«Биз КХШТни БМТнинг тинчликпарварлик фаолияти билан боғлаш бўйича ишларни фаоллаштириш зарур деб ҳисоблаймиз, бу ҳақда Қозоғистон Президенти 16 майдаги саммитда қайд этган эди. Бу нафақат КХШТ юридик шахсини мустаҳкамлаш, балки халқаро тинчликпарвар операцияларда амалий иштирок этиш орқали ташкилотнинг тинчликпарварлик салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади», - деди Қозоғистон мудофаа вазири йиғилишда.

Йиғилиш якунлари бўйича 2023 йилга мўлжалланган КХШТ жамоавий хавфсизлик тизими қўмондонлик-назорат органлари ҳамда куч ва воситаларини биргаликда тайёрлаш режаси қабул қилинди. Электрон уруш мутахассисликлари бўйича ҳарбий кадрлар тайёрлаш бўйича базавий ўқув-услубий ташкилотлар ва КХШТга аъзо давлатларнинг электрон урушни ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот соҳасидаги фундаментал илмий-тадқиқот ташкилоти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

КХШТ Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2022 йилнинг иккинчи ярмида Арманистон Республикаси ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.


Янгиликлар

Архив