КХШТга аъзо давлатлар ҳарбий хавфсизликни муҳокама қилди
14 Апрель 19:22

КХШТга аъзо давлатлар ҳарбий хавфсизликни муҳокама қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатлар вакиллари ташкилот ҳудудида ҳарбий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Таъкидланишича, видеоконференция давомида ташкилот маъсулияти доирасидаги ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, инқирозга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш ва КХШТга аъзо давлатлар қуролли кучларининг халқаро парвозларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.



Томонлар, шунингдек, 2022 йилда КХШТ Коллектив хавфсизлик тизимининг бошқарув органлари, кучлари ва воситаларини биргаликда тайёрлаш режасини тасдиқлади.

Йиғилишда Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон Қуролли кучлари штаб бошлиқлари, КХШТ Бирлашган штаб бошлиғи, шунингдек, ташкилотга аъзо давлатларнинг мудофаа идоралари вакиллари иштирок этди.




Янгиликлар

Архив