Кибертаҳдид кучайиши муносабати билан банклар хавфсизлиги мустаҳкамланади – ҚР Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги
21 Май 10:53

Кибертаҳдид кучайиши муносабати билан банклар хавфсизлиги мустаҳкамланади – ҚР Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги

NUR-SULTAN. Кazinform - Иккинчи даражали банкларнинг ахборот хавфсизлигини та’минлашга доир талаблар кучайтирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлигининг тегишли қарорида айтилган, дея хабар беради Кazinform.

«Банк тизимининг ахборот хавфсизлиги мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминловчи тизимли омил ҳисобланади. Кибертаҳдидларнинг кучайиши муносабати билан банк мижозлари, уларнинг ҳисобварақлари ҳолати ва турли молиявий операциялар ҳақидаги махфий маълумотларни ўз ичига олган тизимлар ҳимоясини кучайтириш зарурати ортиб бормоқда», — дейилади агентлик хабарида.

Мазкур қарор билан қабул қилинган ўзгартишлар иккинчи даражали банкларга уларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича мавжуд талабларни кучайтиради.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив