Қирғизистон, Туркманистон ва Эрон президентлари қозоғистонликларни Наврўз байрами билан табриклади
25 Март 15:16

Қирғизистон, Туркманистон ва Эрон президентлари қозоғистонликларни Наврўз байрами билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Наврўз байрами муносабати билан Қасим-Жомарт Тоқаев номига хорижий давлат раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан табрик телеграммалари келаяпти, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров ўз табригида аждодларимиз умумий меросимиз ва йил боши ҳисобланадиган Наврўз байрамини эзгу ният ва катта умидлар билан нишонлаганини ёзган.

«Ушбу баҳор айёми икки қардош халқнинг тараққиёти ва фаровонлигига ҳисса қўшсин. Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги умумий маънавий қадриятлар, дўстлик ва стратегик шериклик асосидаги кўп томонлама муносабатларни янада ривожлантириш йўлида Сиз билан ҳамкорлик қилишга умид қиламан», - дейилади телеграммада.

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам Давлат раҳбари ва қардош Қозоғистон халқига ўз табриклари ва эзгу тилакларини йўллади.

«Наврўз байрами қадим замонлардан табиатнинг қайта туғилиши, ҳаётнинг ғалабаси ва баҳор келишининг рамзи ҳисобланади. Ушбу байрам меҳмондўстлик, тинчлик, яхши қўшничилик ва инсонпарварлик каби олий тамойилларга асосланган анъанани ўзида мужассам этган. Бинобарин, бу халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу бетакрор байрам Сизга, бутун қозоғистонликларга қувонч, тинчлик ва фаровонлик олиб келсин», - деб ёзган Туркманистон Президенти.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раиси ўз табрик телеграммасида Наврўз байрами фуқароларимиз қалбига шодлик, минтақадаги барча халқларга тинчлик ва тотувлик олиб келишини самимий тилакларини билдирди.

«Эрон Ислом Республикаси ушбу маданий ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бутун дунёда тинчлик ва осойишталикни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, у ушбу мақсадга эришиш учун барча мамлакатларга дўстлик қўлини чўзишга тайёр», - дейилади Эрон Президенти телеграммасида.

Туркий тилли давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси Бош котиби Меҳмет Сурея Эр, ТУРКСОЙ Бош котиби Дуйсен Қасейнов, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби Станислав Зас, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ҳамкорлик бўйича Олий комиссари Қайрат Абдраҳманов, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш котибияти ижрочи директори Қайрат Сарибай ва бошқалар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив