Қирғизистонда Қозоғистоннинг динлараро мулоқотни ривожлантиришдаги роли муҳокама қилинди
17 Июнь 09:09

Қирғизистонда Қозоғистоннинг динлараро мулоқотни ривожлантиришдаги роли муҳокама қилинди

BISHKEK. Кazinform - Бишкекдаги Абай Қўнонбоев номидаги маданият марказида «Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг инсоният маънавий-ижтимоий тараққиётидаги ўрни» мавзусида матбуот брифинги бўлиб ўтди. Тадбир 14-15 сентабр кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойига бағишланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Учрашув иштирокчилари Қозоғистоннинг конфессиялараро тотувликни қўллаб-қувватлашдаги ролини юқори баҳоладилар. Қирғизистон Дин ишлари бўйича давлат комиссияси директори ўринбосари Гулназ Исаева икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлигини такидлади.

«Биз яқин қўшнилар сифатида икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашимиз керак. Диний-маданий ҳамкорлик, тажриба алмашишни ўз ичига олган маънавий соҳа бизни янада яқинлаштиради. Динлараро мулоқотни йўлга қўйиш учун дин эркинлигини таъминлаш, диний таълимни ривожлантириш зарур. Бу радикализм ва экстремизмнинг олдини олади. Қозоғистонда кўплаб миллат вкиллари яшайди. Бинобарин, халқлар ўртасидаги муносабатларни давлат даражасида қўллаб-қувватлаш, улар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш вазифаси турибди. Биз Қозоғистоннинг бу борадаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз»

, — деди Гулназ Исаева.

Қирғизистондаги Халқаро мусулмонлар форуми раҳбари Азамат Исмағамбетов Нур-Султанда бўлиб ўтадиган қурултойнинг муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу тадбирни ташкил этиш орқали Қозоғистон мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг янги усулларини таклиф қилади.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив