08.02.2023 09:54 Қозоғистонда 480 минг тоннадан ортиқ гуруч йиғиб олинди – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда жорий мавсумда қанча гуруч йиғиб олингани ҳақида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
08.02.2023 08:10 Жорий йилда Қозоғистонда 200 га яқин аҳоли пункти марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминланади ASTANA. Kazinform – Жорий йил охирига қадар 5 та шаҳар ва 192 та қишлоқ аҳоли пункти марказлаштирилган сув билан таъминланади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
07.02.2023 18:20 Турк биродарларга озиқ-овқат бўйича ёрдам беришга тайёрмиз – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Туркиядаги вазият туфайли озиқ-овқат билан инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
07.02.2023 13:51 Озиқ-овқат корпорацияларига бюджетдан 70 миллиард тенге ажратилиши мумкин ASTANA. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев озиқ-овқат корпорациясининг устав капиталига бюджетдан 70 млрд тенге ажратишни сўради, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
07.02.2023 12:49 Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга товарлар захираси 1 млн тоннани ташкил этади ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга товарлар захираси 1 млн тоннани ташкил этади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
07.02.2023 12:31 Сабзавот импорти бўйича 4 давлат билан музокаралар олиб борилди – Вазир ASTANA. Kazinform - Йирик савдо тармоқлари озиқ-овқат нархларини барқарорлаштиришда иштирок этади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
06.02.2023 12:07 Қозоғистон буғдойининг генетикаси: ҳосилдорликни гектарига 5 тоннагача ошириш мақсад қилинган TALDYQORǴAN. Кazinform – Талдиқўрғанда Буюк Британия, Туркия, Покистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Қозоғистон олимлари иштирокида халқаро семинар бўлиб ўтди, унда Қозоғистон буғдойининг генетикаси ва геномикасига оид тадқиқотлар тақдим этилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
04.02.2023 11:04 Алматида қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади ALMATY. Kazinform – 4-5 феврал кунлари Алмати шаҳрининг 5 та туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
01.02.2023 16:41 Қозоғистон: 2030 йилгача қишлоқ хўжалигида 1,7 мингта янги инвестиция лойиҳаси амалга оширилади ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтказилган йиғилишда Агросаноат комплексини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг марказлаштирилган лойиҳаси кўриб чиқилди, деб хабар беради primeminister.kz.
30.01.2023 11:08 Қозоғистонлик профессор дунёнинг энг нуфузли олимлари рўйхатига киритилди ASTANA. Kazinform – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қозоғистонлик профессор дунёнинг энг нуфузли олимлари рўйхатига киритилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
27.01.2023 09:33 Қозоғистон ва Эрон ўзаро савдо ҳажмини 3 миллиард долларга етказмоқчи ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов ва Эрон қишлоқ хўжалиги вазири Сейид Жавад Садати Нежад аграр ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
26.01.2023 13:36 Қозоғистон баҳорги экиш ишларини молиялаштириш учун 140 миллиард тенге ажратди ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда баҳорги экиш ишларини молиялаштириш учун фермерлардан аризалар қабул қилина бошлади, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб.
24.01.2023 19:15 Қозоғистон БМТ билан қишлоқ хўжалиги соҳасида лойиҳаларни имзолайди – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги BAKU. Кazinform - Қозоғистон ФАО билан ҳамкорлик дастури доирасида яқин келажакда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида иккита лойиҳани имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик ва инвестицияларни рағбатлантириш департаменти директори ўринбосари Искандар Мухлисов Озарбайжонда ФАО фаолиятига бағишланган минтақавий семинарда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
23.01.2023 19:15 Қозоғистонда фермерларга озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун 4 фоизлик кредит берилади ASTANА. Кazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Шимолий Қозоғистоннинг озиқ-овқат нархларини тартибга солиш бўйича тажрибаси вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишидан сўнг бутун республикага қандай оммалаштирилишини тушунтирди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
23.01.2023 14:15 Ўзбекистон ва Россияда пиёз нархи ошганидан сўнг экспортга чеклов киритдик – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ASTANА. Кazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишидан сўнг пиёз нархини барқарорлаштириш чора-тадбирлари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
21.01.2023 10:31 Туркистон вилоятида энг йирик иссиқхона мажмуаси қурилади TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида 500 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган иссиқхона мажмуалари қурилади. Жорий йилда қурилиши бошланадиган иссиқхонада 51 гектар майдонга помидор экилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
18.01.2023 09:26 Қозоғистон тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга олиши учун 14,4 млрд ажратмоқчи ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда автотранспорт воситалари ва махсус мўлжалланган автотехника харид қилувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни лизинг асосида молиялаштириш учун республика бюджетидан 14,4 миллиард тенге йўналтирилади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарилган ҳукумат қарорида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
16.01.2023 22:20 Қишлоқлар ва кичик шаҳарлар аҳолиси бизнес учун чегирмали кичик кредитлар олишлари мумкин - ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ASTANА. Кazinform - 2023 йилдан Қозоғистоннинг қишлоқ аҳоли пунктлари ва кичик шаҳарлари аҳолиси бизнесни кенгайтириш, чорва моллари, қишлоқ хўжалиги техникаси ёки ускуналари сотиб олиш учун чегирмали кичик кредитлар олишлари мумкин.
13.01.2023 19:10 Ҳукумат раҳбари Алмати вилояти аграрийлари билан муаммоли масалаларни муҳокама қилди QONAEV. Кazinform – Ҳукумат келгуси йилларда фермерларни зарур миқдорда сув билан таъминлаш мақсадида каналлар ва гидротехника иншоотларини қуриш ва модернизация қилиш учун қўшимча маблағ ажратади. Бу ҳақда бош вазир Алихан Смаилов Алмати вилоятига амалий ташрифи чоғида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform primeminister.kz га таяниб.
11.01.2023 10:31 Туркиядан Туркистон вилоятига 1000 тонна юқори сифатли пахта чигити келтирилади SHYMKENT. Kazinform – Туркиялик ишбилармонлар қозоғистонлик фермерларни имтиёзли шартларда 1000 тонна сифатли пахта чигити билан таъминлайди. «Қозоғистон Республикасида пахтачиликни ривожлантириш истиқболлари» бизнес-форумида шундай келишувга эришилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.