+7 (701) 759 90 19
1
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Қишлоқларга Интернет етиб бориши учун қанча маблағ ажратилди

6 Февраль 12:53
Баҳам кўринг:
Қишлоқларга Интернет етиб бориши учун қанча маблағ ажратилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин Парламент йиғилишида 2020 йилда овулларни Интернет билан таъминлашга қанча маблағ ажратиш режалаштирилгани ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Бош вазир: Бу йил қишлоқлар аҳолиси Интернет билан 99% таъминланади

«2020 йилда овулларда истиқомат қилувчи барча фуқароларни оммабоп телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш учун республика бюджетидан 6,4 млрд тт ажратиш кўзда тутилган. Ўтган йилларда 7,4 млрд тг (2019) ва 6,18 млрд тг (2018) ажратилганди. Бу маблағлар овуллар аҳолисига арзон тариф билан оммабоп телекоммуникация хизматларини кўрсатиши учун алоқа оператори харажатларини қоплаш учун ажратилган», - деди Асқар Мамин.

Унинг айтишича, ҳар йил очиқ конкурсда енгиб чиққан исталган алоқа оператори оммабоп телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи оператор бўлиши мумкин.

«2018 ва 2019 йилларда конкурсга аризалар келиб тушмаганлиги туфайли, ҚР «Алоқа тўғрисида»ги Қонуни 33-моддаси, 4-қисмига кўра, ваколатли орган оммабоп телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш вазифасини етакчи оператор «Қазақтелеком» АЖга юклаган», - деди Бош вазир.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, бюджет субсидияси овулларда фақат жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар учун берилган.

«Юридик шахслар учун, жумладан, умумтаълим мактаблари, касалхоналарга кўрсатилган хизматларни субсидиялаш қонун ҳужжатларида кўрилмаган», - деди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив