Конституциявий Кенгаш Қозоғистон Президентининг мурожаатини кўриб чиқиш учун қабул қилди
25 Апрель 13:02

Конституциявий Кенгаш Қозоғистон Президентининг мурожаатини кўриб чиқиш учун қабул қилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг мурожаати кўриб чиқиш учун қабул қилинди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

«Конституциявий Кенгаш Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ҚР Конституциясининг 91-моддаси 2-бандига мувофиқ конституцион кўриб чиқиш ҳақидаги сўровини қабул қилди, - дейилади баёнотда.

«Қозоғистон Республикаси Конституциявий Кенгаши тўғрисида»ги Конституциявий қонунга мувофиқ ушбу мурожаатни Конституциявий Кенгаш мажлисида кўриб чиқиш учун зарур материалларни тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Конституциявий Кенгашнинг қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив