Конституциявий ўзгаришлар 2-3 йилдан кейин натижа беради – тарихчи олим
6 Июнь 18:33

Конституциявий ўзгаришлар 2-3 йилдан кейин натижа беради – тарихчи олим

NUR-SULTAN. Kazinform – Конституциявий ўзгартиришлар асосида қабул қилинган қонунлар яқин 2-3 йил ичида илк самараларини беради. Бу ҳақда Давлат тарихи институти директори, тарих фанлари доктори Еркин Абил маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз ҳозир келажакдаги ўзгаришлар учун замин яратмоқдамиз. Шунинг учун тез орада қонунни ўзгартириш керак. Ушбу иш давомида фаол муҳокама қилиш муҳимдир. Қонун ижодкорлиги жараёни нафақат маъсул идораларга топширилиши, балки жамоатчилик муҳокамасига ҳам қўйилиши керак. Унда экспертлар, жамоатчилик фаоллари, ҳатто мухолифат вакиллари ҳам қатнашиши керак. Чунки мухолифат жамиятдаги тегишли идоралар кўрмайдиган айрим масалаларга эътибор қаратади. Агар бу ишлар тизимли равишда амалга оширилса, яқин 2-3 йил ичида сиёсий ҳаётдаги ўзгаришлар ўз самарасини бера бошлайди», — дейди олим.

Тарихчининг фикрича, биринчи навбатда партиявий тизимда ўзгаришлар бўлади. Иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда фундаментал ташаббуслар узоқ муддатга мўлжалланганлигини таъкидлади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Янгиликлар

Архив