Қорақалпоғистонлик ўқувчи АҚШ университетларининг 297 минг долларлик грантини қўлга киритди
25 Декабрь 13:28

Қорақалпоғистонлик ўқувчи АҚШ университетларининг 297 минг долларлик грантини қўлга киритди

NÓKİS. Kazinform – Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Арислан Қалбаев АҚШ университетларининг 297 минг долларлик грантини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги президент мактаби Ўзбекистан Президенти Ш. Мирзиёев ташаббуси билан 2019 йил 11 декабрда очилган. Ўшандан бери мактабда иқтидорли болалар таълим олмоқда. Яқинда мактабнинг 11-синф ўқувчиси Арислан Қалбаев Дрексел университетининг - 169 200 АҚШ доллари, Ҳалт халқаро бизнес мактабининг - 40 000 АҚШ доллари, Майами университетининг - 88 000 АҚШ доллари, жами 297 000 АҚШ доллари миқдоридаги грантни қўлга киритди.

Арислан Қалбаев 2004 йил 9 августда Нукус шаҳрида туғилган. Унинг ота-онаси санъат соҳасида ишлайди. Отаси Бозорбай Ерниязов Нукус шаҳридаги ихтисослаштирилган маданият билим юртининг халқ мусиқаси бўлимида қашқар рубоб-прима фанидан, онаси Тамара Тожимуратова ушбу мактабда хор ва солфежиодан дарс беради.

А. Қалбаев инглиз тилига қизиқади. Мактабда фан олимпиадаларида қатнашган, 2017 йилда шаҳар, 2018 йилда республика ғолиби бўлган.

9 синфгача Нукус шаҳридаги 37-сонли махсус мактабда таҳсил олган. Синф раҳбари Мухаббат Тлеуова, инглиз тили ўқитувчилари Қарлиғаш Алиева ва Гулнара Ережепова А. Қалбаевга таълим йўлида тўғри йўл-йўриқ бериб, кучайишига ёрдам берди. 2019 йилда Нукус шаҳридаги Президент мактабига ўқишга қабул қилинган. Ушбу мактабда илмий изланишларини давом эттириш учун кўплаб имкониятлар мавжудлигини билиб, 10 синфда IELTS имтиҳонини топшириб, C-1 даражасига эга бўлди.

«Арисланбек ибратли шогирдларимдан. Келажаги ёрқин бўлсин деп тилайман. Бошқа ўқувчиларга йўлини берсин!», – дейди қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси, филология фанлари номзоди (PhD) Гулбаҳар Бегмуратова.

297 минг доллар грант ютиб олган А. Қалбаев АҚШ университетида иқтисод бўйича тахсил олишни ва халқаро бизнесни ривожлантиришни орзу қилади.


Муаллиф: Бекобод Узоқов.

Янгиликлар

Архив