USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

Корея Элчихонаси Қозоғистон таэквондо федерациясига спорт анжомларини совға қилди

3 Декабрь 08:22
Баҳам кўринг:
Корея Элчихонаси Қозоғистон таэквондо федерациясига спорт анжомларини совға қилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Корея Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси Қозоғистон таэквондо федерациясига спорт анжомларини совға қилди, деб хабар беради Кazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Футзал бўйича Европа чемпионати: Чорак финалга чиққан биринчи терма жамоа аниқланди Конькида учиш: Қозоғистонлик ёш спортчилар Жаҳон кубогида 2 та медални қўлга киритишди Пекиндаги қишки Олимпия машъаласи эстафетаси 2 феврал куни бошланади

Маросимда Корея Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ку Хонг-Сок, Қозоғистон таэквондо федерацияси вице-президенти Aрман Шилманов ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.

Элчи Ку Хонг-Сок Қозоғистон таэквондо федерациясига қуйидаги спорт анжомлари – 25 қути шлемлар, ҳимоя нимчалари, ракетка ва бошқаларни совға қилди.

Мазкур спорт анжомлари Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Ақмола вилоятлари, Нур-Султан ва Қостанай шаҳарларида жойлашган таэквондо спорт секцияларига жўнатилмоқда.

«Кореянинг таэквондони оммалаштириш жамғармаси томонидан тақдим этилган ушбу спорт анжомлари қозоғистонлик ёшларнинг таэквондо бўйича маҳоратини ошириш ва Корея Республикасига бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилади, деб умид қиламан. Корея Республикаси Қозоғистон Республикасининг стратегик ҳамкори сифатида спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилади», — деди Элчи Ку Хонг-Сок.

Ўз навбатида Қозоғистон таэквондо федерацияси вице-президенти Aрман Шилманов Корея Элчихонаси ва Корея таэквондони оммалаштириш жамғармасига спорт жиҳозлари учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Қозоғистонда ушбу спорт тури билан 20 мингдан ортиқ киши шуғулланаётгани ва уларнинг сони йилдан-йилга ортиб бораётганини таъкидлади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив