Коронавирусга чалинган шифокорларга Қозоғистонда 2 млн тг товон пули берилмоқда

PETROPAVL. Kazinform - Шимолий Қозоғистон вилоятида COVID-19 вирусини юқтирган 22 тиббиёт ходимига 2 миллион тенге миқдоридаги бир марталик ижтимоий тўлов берилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, коронавирусга қарши курашда биринчи ўринда турадиган тиббиёт ходимларига ҳар ой қўшимча тўловлар амалга оширилади. Улар ишлаган соатлари ва қайси хавф гуруҳига тегишли эканлиги ҳисобга олинади.
Март ойида Шимолий Қозоғистон вилоятидаги тиббий муассасалар ходимларининг 493 нафари оширилган миқдорда маош олишди ва июль ойида уларнинг сони 2597 нафарга етди.
Бундан ташқари, тиббий ва ижтимоий суғурта жамғармаси иш жойларида коронавирус ва вирусли пневмония билан касалланган тиббиёт ходимларига ижтимоий тўловларни тўлашни бошлади. Вилоятда 22 киши 2 млн тенге миқдорида товон пули олишди ва яқинда яна 26 мутахассисга берилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонда коронавирус юқтирган 500 тиббиёт ходимига товон пули тўлангани ҳақида хабар қилгандик.
Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи
- Давлат раҳбари: Қозоғистон вакцинаси билан эмланаман
- Қозоғистонда дори-дармон танқислиги бўлмайди - вазир
- Қасим-Жомарт Тоқаев: Вакцинация масаласида асоссиз ваҳима кўтарилмаслиги лозим
- Бир кунда 8 киши пневмонияга чалинган ва 3 бемор вафот этган
-
Бир суткада Қозоғистонда 1266 кишида коронавирус аниқланди
-
Бандликнинг йўл харитаси: Қозоғистонда 240 мингга яқин киши иш билан таъминланди