+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Коронавируснинг кунлик ўсиши 0,5%гача камайди

14 Август 12:35
Баҳам кўринг:
Коронавируснинг кунлик ўсиши 0,5%гача камайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда қатъий чеклов чоралари жорий қилингандан кейин коронавирус юқтириш ҳолатининг кунлик ўсиш суръати 0,5%гача пасайди. Бу ҳақда ҚР Бош давлат санитария врачи Айжан Есмағамбетова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Озарбайжонда карантин режими узайтирилди Нур-Султан шаҳрида қатъий карантин чоралари қайта жорий қилиниши мумкин

«Ҳозирда коронавирус инфекциялари билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш тенденцияси кузатилмоқда. 14 август ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтиришнинг жами 101 888 ҳолати қайд этилди», - деди А.Есмағамбетова.

Шу муносабат билан А.Есмағамбетованинг таъкидлашича, ўтган бир кунда 476 киши коронавирусни юқтирган.

Бундан ташқари, ўтган кун давомида коронавирус аломатлари бор пневмония билан касалланган 934 та ҳолати қайд этилди.

«Қатъий чекловлар жорий қилинганидан бери, юқтириш ҳолатларининг кунлик ўсиш суръати 0,5% гача пасайди. Рўйхатдан ўтган Covid-19 касалликларининг 77 фоизидан кўпроғи даволаниб, кундалик ҳаётга қайтарилди», - деди ҚР Бош давлат санитария назорати бошлиғи.

Олдин хабар берганимиздек, ҚР Бош вазири Асқар Мамин бошчилигидаги давлат комиссиясининг йиғилишида карантин тадбирларини бекор қилиш режаси тасдиқланди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив