Қостанайда Тartyl Festнинг навбатдаги ғолиблари тақдирланди
13 Август 12:05

Қостанайда Тartyl Festнинг навбатдаги ғолиблари тақдирланди

QOSTANAI. Кazinform - Навбат бўйича ўн иккинчи шаҳар - Қостанайда «Таrtyl Fest» республика спорт фестивали якунлари сарҳисоб қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўтган Тartyl Fest Қостанай вилоятида ҳалок бўлган, бутун вилоят томонидан қидирилган беш ёшли қизалоқ Мадина Ерланқизи хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. Фожиа муносабати билан контцерт шоу дастури, шунингдек, танловнинг кўнгилочар қисми бекор қилинди.

Навбатдаги турнир ўтказиладиган жой сифатида шаҳар майдони Sity Center танланди. Иштирокчиларни рўйхатга олиш, вазн ўлчаш ва рақам бериш соат 9:00 дан 12:00 гача амалга оширилди. Таrtyl Festда иштирок этиш учун 276 киши рўйхатдан ўтган.

Охирги Тartyl Festнинг энг ёш иштирокчисининг ёши 8 ёшда эди. 66 ёшли Қостанайлик фуқаро турнирда катта иштирокчи сифатида қайд этилган.

Фестивал давомида қостанайлик фуқаро турникка тортилиш бўйича янги рекорд ўрнатди. 51 ёшли иштирокчи Андрей Антонян 45 марта тортилиб, Тartyl Festнинг аввалги иштирокчиларининг рекордини янгилади.

Шундай қилиб, энг кўп тортилишлар сони 45 тани ташкил этди. Шунингдек, иштирокчилар орасида 35 мартадан кўпроқ тортилганлар ҳам бор эди.

Турнирнинг сўнгги рекорди 32 ёшли Дамир Набиевга тегишли бўлиб, у Ақтауда 44 марта тортилган.

Ғолиблар қуйидагилар бўлди:

18 ёшгача (55 кг гача):

1-ўрин - Арсен Мукубаев - 15 ёш, 54 кг - 33 марта

2-ўрин – Адил Тўкен – 17 ёш, 53 кг – 28 марта

3-ўрин – Темирхан Таяниш – 17 ёш, 51 кг – 26 марта.

18 ёшгача (55-70 кг):

1-ўрин - Иван Инкин - 16 ёш, 58 кг - 33 марта

2-ўрин - Амир Абдилдин - 16 ёш, 57 кг - 28 марта

3-ўрин - Адам Михальков - 15 ёш, 58 кг - 22 марта.

18 ёшгача (70 кг дан):

1-ўрин - Максим Крисенко - 17 ёш, 76 кг - 22 (23) марта

2-ўрин - Санжар Сабитов - 17 ёш, 82 кг - 22 (20) марта

3-ўрин - Николай Горелик - 17 ёш, 76 кг - 21 марта

18-30 ёш (65 кг гача):

1-ўрин - Айбат Қапанов - 19 ёш, 52 кг - 40 марта

2-ўрин - Ернар Тўлегенов - 21 ёш, 64 кг - 34 марта

3-ўрин - Сергей Макогон - 25 ёш, 59 кг - 31 марта.

18-30 ёш (65-80 кг):

1-ўрин - Ерлан Дилдабеков - 22 ёш, 70 кг - 35 марта

2-ўрин - Нурсултан Жакенов - 28 ёш, 68 кг - 33 марта

3-ўрин - Артур Вагнер - 21 ёш, 73 кг - 31 марта

18-30 ёш (80 кг дан):

1-ўрин - Виталий Косохатко - 25 ёш, 81 кг - 30 марта

2-ўрин - Сергей Руднев - 22 ёш, 82 кг - 29 марта

3-ўрин - Владислав Тарасов - 28 ёш, 88 кг - 25 марта

30 ёшдан (80 кг гача):

1-ўрин - Андрей Антонянц - 51 ёш, 74 кг - 45 марта

2-ўрин – Алибек Латипов – 32 ёш, 72 кг – 30 марта

3-ўрин - Мақсутбек Саркеев - 30 ёш, 75 кг - 29 марта

30 ёшдан (80-90 кг):

1-ўрин - Азамат Жақсибаев - 32 ёш, 83 кг - 27 марта

2-ўрин - Сергей Карпенко - 50 ёш, 81 кг - 26 (28) марта

3-ўрин - Владимир Свидюк - 37 ёш, 85 кг - 26 (25) марта

30 ёшдан (90 кг дан):

1-ўрин - Самат Турмағанбетов - 37 ёш, 91 кг - 18 (20) марта

2-ўрин - Николай Коваль - 31 ёш, 93 кг - 18 (18, 10) марта

3-ўрин - Сергей Морозов - 40 ёш, 91 кг - 18 (18, 9) марта

Биринчи ўрин учун иштирокчиларга 200 минг тенге миқдорида пул мукофоти топширилди; иккинчи ўринга - 100 минг тенге; учинчи ўринга - 50 минг тенге.

Фестивал 10 июлдан 6 сентябргача мамлакатнинг 20 шаҳрида ташкил этилиб, унда қозоғистонликлар иштирок этиши ва пул мукофотларини ютиб олишлари мумкин.

Ҳар бир шаҳарда 27 нафар ғолиб аниқланади. Ҳар бир шаҳарнинг ғолиблари (тўққизта йўналиш бўйича) Нур-Султан шаҳрида йирик финалга йўлланма олади. Гранд финалнинг соврин жамғармаси 54 миллион тенгени ташкил қилади.

Гранд Финал чемпионлари Street Wоrkout бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишлари мумкин бўлади.

Лойиҳа элчиси жамоат арбоби, мураббий ва актёр Айтим Жакуповдир. Қозоғистонда ва дунёда street workout бўйича кўплаб рекордчи, streetlifting бўйича Европа рекордчиси, шунингдек, Қозоғистондаги streetworkout ҳаракати асосчиларидан бири. Street workout - кўча спорт майдончаларида турли машқлар бажариладиган ҳаваскор спорт тури.

ФЕСТИВАЛ ЎТКАЗИЛАДИГАН ШАҲАРЛАРНИНГ РЎЙХАТИ:

Петропавл - 15 август

Кўкшетау - 18 август

Жезқазған - 21 август

Қарағанди - 24 август

Павлодар – 27 август

Семей - 30 август

Ўскемен - 2 сентябр

Нур-Султан - 6 сентябр

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив