Қозоғистон 2025 йилгача 22 та олма боғи барпо этишни режалаштирмоқда
26 Апрель 14:32

Қозоғистон 2025 йилгача 22 та олма боғи барпо этишни режалаштирмоқда

NUR-SULTAN. Кazinform – 2021 йилда олма импортининг улуши 99,4 минг тоннани ташкил этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«2021 йилда олма импортининг улуши 99,4 минг тоннани, ўзимизнинг ҳосилимиз 262,8 минг тоннани ташкил этди. 2025 йилгача 8,2 минг гектар майдонда 22 та боғ барпо этиш ҳисобига импорт ўрнини тўлиқ алмаштириш режалаштирилган», — деди Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг маълум қилишича, 2021 йилда колбаса маҳсулотлари импортининг улуши 47 минг тоннани, маҳаллий маҳсулот эса 60,7 минг тоннани ташкил қилган.

«2025 йил охиригача гўштни қайта ишлаш бўйича 24 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, жумладан, умумий ишлаб чиқариш қуввати 87,4 минг тонна колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тўртта йирик корхонани ишга тушириш режалаштирилган», — деди Қишлоқ хўжалиги вазири.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Янгиликлар

Архив