Қозоғистон аҳоли пунктларидан 5 миллион куб метрдан ортиқ қор тозаланди
22 Февраль 14:33

Қозоғистон аҳоли пунктларидан 5 миллион куб метрдан ортиқ қор тозаланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин тошқин даврига тайёргарлик ҳақида гапирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилда ҳудудлар миқёсида яқинлашиб келаётган сув тошқини даврига тайёргарлик кўриш мақсадида: фавқулодда вазиятлар комиссиясининг йиғилишлари ўтказилди, ёқилғи-мойлаш материаллари ва инерт материаллар захиралари шакллантирилди, шошилинч харажатлар учун фавқулодда захиралар ажратилди, қарийб 23 млрд тенге олдиндан ажратилган эди», — деди Юрий Ильин Ҳукумат йиғилишида.

Аҳоли пунктларини қордан тозалаш ҳам давом этмоқда. Унга кўра, ҳозиргача 5 миллион куб метрдан ортиқ қор тозаланган.

«Шимолий ва марказий ҳудудлар ҳокимликлари аҳоли пунктларини қордан тозалаш ишларини фаоллаштириши керак», — деди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Янгиликлар

Архив