USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Қозоғистон аҳолисининг 40,2 фоизи коронавирусга қарши эмланди

4 Ноябрь 09:53
Баҳам кўринг:
Қозоғистон аҳолисининг 40,2 фоизи коронавирусга қарши эмланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда сўнгги уч ой ичида коронавирусдан даволанаётганлар сони икки баравар камайди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шоранов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Рақамли ривожланиш вазири АХКМ ходимларининг ойлик маошларини ошириш бўйича топшириқ берди Тартибсизликларда жабр кўрганларнинг банк олдидаги қарзларини тўлаш муддати кечиктирилади – ҚР Бош вазир ҚР Ҳукумати мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш бўйича режа лойиҳасини маъқуллади

«1 августдан бошлаб мамлакатимизда юқумли касалликлар ўринлари билан қамраб олиш 56 фоиздан 33 фоизга, реанимация ўринлари билан қамраб олиш 45 фоиздан 27 фоизга камайди. Захирада 30 мингдан ортиқ ўрин мавжуд.

Сўнгги уч ойда даволанишни давом еттираётганлар сони камайди, беморлар сони икки баробарга (90 767 нафардан 43 397 нафарга) қисқарди», — деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, аҳолининг 40,2 фоизи COVID-19 га қарши эмланган.

«8 миллион 300 мингдан ортиқ киши 1-компонент, эмланиши керак бўлган аҳолининг 73,4 фоизи ёки умумий аҳолининг 44,3 фоизи, 7 миллион 600 мингга яқин киши 2-компонент билан эмланди. Бу эмланиши керак бўлган аҳолининг 66,6 фоизини ёки умумий аҳолининг 40,2 фоизини ташкил этади», — деди Марат Шоранов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив