Қозоғистон авиакомпаниялари ХХР ва Ўзбекистонга парвозлар сонини оширади
10 Август 12:12

Қозоғистон авиакомпаниялари ХХР ва Ўзбекистонга парвозлар сонини оширади

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон авиакомпаниялари Хитой ва Ўзбекистонга парвозлар сонини кўпайтириш ниятида, дея хабар беради Кazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг «Очиқ эшиклар соати» майдонида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилиш ҳаво транспортидаги долзарб масалаларга бағишланди.

Хусусан, Zoom тармоғида ташкил этилган йиғилишда янги мунтазам халқаро авиақатновлар очилиши ва бу борада юзага келаётган турли масалалар муҳокама қилинди.

Видеоселектор йиғилишида «Аir Astana», «SCАТ ҳаво компанияси» ва «Qazaq Air» каби маҳаллий авиакомпаниялар вакиллари пандемия туфайли тўхтаб қолган халқаро мунтазам ҳаво линияларини тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ва парвоз географияси ҳудудини кенгайтириш лозимлигини таъкидладилар.

Бугунги кунда халқаро ҳаво транспорти ҳафтасига 518 та частотада 28 та давлатга 115 та йўналиш бўйича амалга оширилмоқда. Озарбайжон, Арманистон, Белорусь, Буюк Британия, Германия, Греция, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Қатар, Хитой, Қувайт, Қирғизистон, Мальдив ороллари, Мўғулистон, Нидерландия, БАА, Польша, Россия Федерацияси, Саудия Арабистони, Тожикистон, Таиланд, Туркия, Ўзбекистон, Чехия ва Жанубий Корея ҳаво қатновини мунтазам йўлга қўйган давлатлар қаторига киради.

2022йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон авиаташувчилари халқаро ҳаво линиялари орқали 1,2 миллион йўловчи ташди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига (0,7 млн) нисбатан 60 фоизга кўпдир.

РК ИИРВ Фуқаро авиацияси қўмитаси маҳаллий авиаташувчиларга парвозлар географик ҳудудини кенгайтиришни талаб қилмоқда. Айни пайтда бу борада қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Покистон билан ҳаво қатновини йўлга қўйишга ҳаракат қилинмоқда. Шунингдек, талаб ортиши муносабати билан Қозоғистон, Ўзбекистон ва Хитойнинг қатор шаҳарларига янги йўналишлар очиш режалаштирилган. Бироқ йўловчилар талабини етарли даражада қондиришнинг иложи йўқ.

Масалан, карантин чекловлари туфайли Хитойга ҳафтасига атиги 3 та рейс амалга оширилади. Пандемиядан олдин эса 40 дан ортиқ ҳаво қатнови амалга оширилган. Ўз навбатида талабнинг ошиши чипталар нархига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

«Биз Хитой фуқаро авиацияси бошқармасига парвозлар сонини кўпайтириш бўйича бир неча сўров хатларини юбордик. Шу билан бирга, биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга янги ҳаво йўналишлари ва рейслар сонини кўпайтиришни ҳам таклиф қилдик. Яқин вақт ичида Хитой, Ўзбекистон ва Покистон авиация маъмуриятига яна ушбу масалаларни зудлик билан ҳал қилишга таъсир этишни сўраймиз», — деди Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси ўринбосари Салтанат Томпиева.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив