Қозоғистон автосалонларида мижозлар келиши бўйича рекорд ўрнатилди
18 Май 10:14

Қозоғистон автосалонларида мижозлар келиши бўйича рекорд ўрнатилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда йўлга қўйилган имтиёзли автокредит дастури мисли кўрилмаган талабга эга. Дастур ишга туширилган биринчи куннинг ўзидаёқ Нур-Султан ва Алматидаги, масалан, Allur дилерлик марказларига 4000 дан ортиқ одам ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform.

Буни тушуниш мумкин, чунки дастур кўпчиликка маъқул. Allur вакилларининг сўзларига кўра, компания юқори талабни кутган ва тайёрлаган.

«Қозоғистонликлар хавотирланмасин, ҳар ким ўзига ёқадиган автомобилни қулай фоизлар асосида сотиб олиши мумкин», - дейилади компания матбуот хизматида.

Бугунги кунда Allur дилерлик марказларида 4 мингга яқин автомобиллар бор. «Сарыарқа Авто Пром» заводида яна 3,5 мингта автомобил ҳудудларга жўнатишга тайёр турибди.

Келгуси ой эса завод 7 мингга яқин автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Қозоғистонда имтиёзли автокредитлар дастури ишга туширилгани ҳақида хабар қилинганди . Эндиликда мамлакат аҳолиси дастлабки тўловсиз, 4 фоизли кредит асосида маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобилларни харид қилиш имкониятига эга.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив