Қозоғистон дипломатлари яна икки давлатга визасиз боришлари мумкин
12 Август 08:12

Қозоғистон дипломатлари яна икки давлатга визасиз боришлари мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform – Парагвай ва Боливияга иш юзасидан ташриф буюрган қозоғистонлик дипломатлари 3 ой муддатга визадан озод қилиниши мумкин. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеубер чиқарган ҳужжат «Ашық» НҚА сайтида эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Боливия кўпмиллатли давлати ва Парагвай Республикаси Ҳукуматлари билан дипломатик ва хизмат паспортлари эгаларини виза талабларидан озод қилиш бўйича келишувга эришди. Унинг қоидалари ҳам ишлаб чиқилган. Ушбу шартномалар 5 йил муддатга тузилган. Унга кўра, Қозоғистон Республикасининг амалдаги йўл ҳужжатларига эга дипломатлари ушбу мамлакатларга ташриф буюрганларида, 90 кун ичида улардан виза талаб этилмайди», - дейилади қарорда.

Фото: participants.allianceabroad.com


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив