Қозоғистон Фан қўмитасига янги раис тайинланди
25 Май 15:52

Қозоғистон Фан қўмитасига янги раис тайинланди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим ва фан вазирининг буйруғи билан Адилет Жунисули Тойбаев вазирлик Фан қўмитаси раиси этиб тайинланди, деб хабар беради primeminister.kz сайти.

Адилет Тойбаев 1982 йилда Шарқий Қозоғистон вилоятида туғилган. Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети ўқитувчиси сифатида бошлаган.

2008-2009 йилларда - Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети услубият бўлими мудири, академик ишлар бўйича директор.

2011-2017 йилларда - Қозоғистон давлат қизлар педагогика университети ўқув-услубий бўлими мудири, ўқув ишлари бўйича проректор.

2017-2018 йилларда - Қозоғистон муҳандислик-технология университети ўқув ишлари бўйича биринчи проректори.

2018 йилдан ҳозиргача Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

Янгиликлар

Архив