Қозоғистон хоккей бўйича 2027 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза топширди

24 Сентябрь, 11:48
Қозоғистон хоккей бўйича 2027 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза топширди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон хоккей бўйича 2027 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза топширди, дея хабар бермоқда Kazinform Халқаро хоккей федерациясига таяниб.

Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун Қозоғистондан ташқари Германия ва Норвегия ҳам ариза топширган.

Федерация тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон жаҳон чемпионатини ўтказиш учун берган аризасида Астанадаги 11400 ўринли «Барис Астана» ва Алматидаги 12500 ўринли «Алмати Арена»ни кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро хоккей федерацияси президенти Люк Тардифни қабул қилиб, унда хоккей бўйича 2027 йилги жаҳон чемпионатини Қозоғистонда ўтказиш мумкинлиги айтилган эди.

Бугунги кунда мамлакатда спортнинг ушбу тури билан 14 мингдан ортиқ киши шуғулланади.

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар