Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ерларининг космик мониторингини такомиллаштиради
26 Апрель 10:55

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ерларининг космик мониторингини такомиллаштиради

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ер муносабатларини рақамлаштириш бўйича йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Кazinform Ҳукуматнинг расмий сайтига таяниб.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг космик мониторинги ва уларни рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеевнинг айтишича, «Қазақстан Ғариш Сапары» МК» АЖ базасида қишлоқ хўжалиги ерларининг космик мониторингининг такомиллаштирилган версиясини жорий этиш устида иш олиб борилмоқда.

Турли жойлардан олинган маълумотларни таҳлил қилиш, ердан норационал фойдаланиш белгиларини аниқлаш ва бундай ҳолатларга тезкорлик билан муносабатда бўлиш мақсадида «Ер инспектори кабинети» ташкил этилган. Ушбу платформа 2022 йилнинг ёзида ишга туширилади. Давлат назорати усулларини такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда жорий йилда фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерлари ўтган йилга нисбатан 4 бараварга кўпайтирилиши режалаштирилган: 2021-йилда 1,3 миллион гектар, 2022 йилда камида 5 миллион гектар ер қайтарилиши режалаштирилган.

Вазир, шунингдек, барча қишлоқ хўжалиги ерларини рақамлаштириш тугаллангандан сўнг космик мониторинг самарадорлиги ошишини таъкидлади.

Бу жараён 2024 йилда якунланиши режалаштирилган. Бош вазир бу ёндашувларни қўллаб-қувватлади ва бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқ берди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив