Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайси давлатларга экспорт қилинади
30 Ноябрь 14:30

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайси давлатларга экспорт қилинади

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 9 ойида экспорт 950,5 млн долларни ташкил этди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашукеев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 9 ойида экспорт 950,5 миллион долларни ташкил этди. Экспортнинг ўсиши 2,4 фоизга етди. Сут маҳсулотлари 2 фоизга, макарон маҳсулотлари 37,4 фоизга, кунгабоқар ёғи 11,7 фоизга ўсган. Агросаноат комплекси жами экспортида қайта ишлаш маҳсулотлари экспортининг улуши 37 фоизни ташкил этади. Ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспортдаги тўсиқларни бартараф этиш орқали бу кўрсаткични икки баробарга, 70 фоизга етказишимиз керак», - деди Е. Қарашукеев Ҳукумат йиғилишида.

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ва Марказий Осиё мамлакатлари (Ўзбекистон, Тожикистон), Афғонистон, шунингдек, Европа давлатларининг (Германия, Италия) анъанавий бозорлари экспортнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.

«Миллий лойиҳа доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга инвестицияларни рағбатлантириш учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун инвестиция субсидиялари, агросаноат комплекси субъектларининг лизинг ва кредитлари бўййича фоиз ставкалари, қайта ишлаш корхоналарининг хомашё сотиб олиш харажатларини субсидиялаш каби давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг барча чоралари сақланиб қолди. Умуман олганда, Миллий лойиҳани амалга ошириш натижасида беш йил давомида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 1,5 баробар ошириш, шунингдек, соҳага 700 миллиард тенгегача сармоя жалб этиш, бу эса 7 минг кишини қўшимча иш билан таъминлаш имконини беради», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив