Қозоғистон Конституциясига ўттиздан зиёд ўзгартириш киритилади
16 Март 18:09

Қозоғистон Конституциясига ўттиздан зиёд ўзгартириш киритилади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президентининг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Конституцияга 30дан ортиқ ўзгартиришлар киритиш зарур. Бу ҳақда Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги ташаббусларим жуда кенг қамровли. Ушбу ташаббуслар мамлакатнинг сиёсий тизими ва маъмурий-ҳудудий тузилишини сезиларли даражада ўзгартиради. Уни амалга ошириш учун Конституцияга 30дан ортиқ ўзгартиришлар киритиш зарур. Шунингдек, йил охиригача яна 20дан ортиқ қонун қабул қилиш зарур», — деди Президент.

Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш узоқ вақт талаб қиладиган мураккаб иш.

«Шунингдек, биз ички ва ташқи муаммоларни диққат билан кўриб чиқишимиз керак. Мустақиллик йилларида кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтиб, шу кунга етдик. Энди биз мамлакатимизни тубдан модернизация қилишга киришдик. Бу давр қийин даврга тўғри келади. Бу замонавий Қозоғистонга ҳам таъсир қилиши аниқ. Лекин қанчалик қийин бўлмасин, йўлимизни ўзгартирмаймиз. Биз ўтмишдан ўрганамиз ва келажакка ишонч билан қадам қўямиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив