Қозоғистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Покистон президенти билан учрашди
12 Апрель 22:55

Қозоғистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Покистон президенти билан учрашди

ISLAMABAD. Kazinform – Расмий ташриф доирасида ҚР Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Марат Хусаинов Покистон Ислом Республикаси Президенти доктор Ариф Алви билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

Томонлар Қозоғистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг долзарб муаммоларини икки томонлама форматда, шунингдек, БМТ доирасида муҳокама қилдилар.

Брифингларда минтақавий вазият, жанговар тайёргарлик, ҳарбий таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари, БМТнинг Африкадаги миссияларидан бирида Қозоғистон Республикаси байроғи остида ҳарбий дала госпиталини биргаликда жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида, шунингдек, Ҳарбий-денгиз кучлари, Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Махсус операциялар қўшинлари қўмондонлиги бош қўмондонлари билан ҳам учрашувлар ўтказилди.

Қозоғистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик режа асосида олиб борилмоқда. Икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим, жанговар тайёргарлик, тинчликни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Икки томонлама ҳамкорлик йиллари давомида 60га яқин қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар Покистон Ислом Республикасида ўқув курслари бўйича ўқитилди.


Янгиликлар

Архив