Қозоғистон Миллий банки долларнинг бугунги курсини эълон қилди
27 Январь, 11:09

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Миллий банки доллар ва рублнинг 27 январ кунги расмий курсини белгилади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Унга кўра, 1 доллар 461,37 тенге, Россия рублининг ўртача курси 6,69 тенге.
26 январ куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,09 тенгега пасайиб, 461,31 тенгени ташкил қилди.
Рубль 6,73 тенге эди.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 460-463 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 460 ва 464 тенге орасида ўзгариб турибди.
Айни пайтда Алматидаги пул айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 6,35-6,6 тенгега сотиб олиш мумкин.
Муаллиф: Алма Муқанова
Теги:
Мавзуга оид
Оммабоп