Қозоғистон Миллий нейрохирургия марказида 35 мингга яқин мураккаб операция амалга оширилди
1 Июль 21:53

Қозоғистон Миллий нейрохирургия марказида 35 мингга яқин мураккаб операция амалга оширилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Миллий нейрохирургия маркази профессори Серик Ақшулақов марказ Европа клиникаларидан қолишмаслигини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Тиббиёт соҳаси бир ўринда турмайди. Бугунги замонавий технология бир йилдан кейин илғор ҳисобланмай қолиши мумкин, шунинг учун биз Ҳукуматга ўз таклифларимизни билдирамиз. Бунинг самарасида марказимиз технологиялари Европа клиникаларидан қолишмайди. Ҳозирда функционал касалликлар, Паркинсон касаллигини даволаш учун янги қурилмалар пайдо бўляпти. Мен бу ҳақда Ҳукуматда айтганман. Қўллаб-қувватлашяпти, деб айта оламан. Ҳукумат вазиятни тўлиқ тушуниб турибди», - деди Серик Ақшулақов Нур-Султанда бўлиб ўтган Халқаро нейрохирургия форуми чоғида.

Унинг сўзларига кўра, у раҳбарлик қилаётган муассасада 14 йил давомида 35 мингга яқин мураккаб операциялар бажарилган. Илгари фақат хорижда даволанган беморлар Қозоғистонда касалликни энгишга муваффақ бўлган.

«Марказда иш бошлаганимиздан буён ўтган 14 йил давомида 35 мингга яқин жарроҳлик амалиётини амалга оширган бўлсак, шундан 95 фоизи квота асосида аҳоли учун бепул амалга оширилди. Ҳозирда хориждан беморларни қабул қилаяпмиз. Тиббий суғурта ёрдамида операция қилинган беморлар ҳам бор. Энг қиммат - бу мия томирларидаги операциялар. Уларнинг нархи ҳам давлат томонидан тўланади», — дея хулоса қилди нейрохирург.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Янгиликлар

Архив