Қозоғистон Молия вазири қанча маош олади
28 Июнь 13:42

Қозоғистон Молия вазири қанча маош олади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари, молия вазири Ерулан Жамаубаев иккита лавозими учун қанча маош олишини айтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Маошимни Молия вазирлигидан оламан, Бош вазир ўринбосари сифатида эса қўшимча маош оламан. Жами иш ҳақим 1,5 миллион тенге атрофида (ЎР Марказий банкининг 2022 йил 28 июн кунги расмий курсига кўра, 35 млн 355 минг сўм – Таҳр.). Вазир лавозими учун белгиланган маошим тахминан 1,3 миллион тенге»,- деди Ерулан Жамаубаев журналистлар саволига жавобан.

Вазир, шунингдек, мансабдор шахслар декларациясининг эълон қилиниши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

«Бу масала ҳам умумий муҳокама қилинмоқда. Биз давлат хизматчисимиз, маошимизни биласиз. Ҳар йили декларацияни ким топширади - албатта, давлат хизматчилари. Биз барча учун мажбурий декларация тартиби йўлидан бормоқдамиз ва 2025 йилга бориб республиканинг барча фуқаролари ўзларининг йиллик декларацияларини эълон қилади ва топширади. Мен ҳам декларациямни топширишга тайёрман»,- деди Е.Жамаубаев.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Янгиликлар

Архив