Қозоғистон олимлари маймун чечагига қарши вакцина яратишга тайёр
27 Май 11:03

Қозоғистон олимлари маймун чечагига қарши вакцина яратишга тайёр

NUR-SULTAN. Kazinform – Маймун чечаги деб аталувчи янги вирус бутун дунёда хавотир уйғотди. Қозоғистонлик мутахассислар хавфли вируснинг олдини олиш зарурлигини тушунадилар. Уларнинг сўзларига кўра, унга қарши маҳаллий вакцинани яратиш учун тахминан ярим йил вақт кетади, дея хабар беради Kazinform Хабар 24 каналига таяниб.

Ушбу касалликни 14 мамлакатда 200 дан ортиқ одам юқтирган. Бир ҳафта ичида беморлар сони икки баравар кўпайди.

Мутахассисларнинг айтишича, бу хавфли вирус Қозоғистонга ҳам кириб келиши мумкин.

«Маймун чечагининг Қозоғистонга келиш хавфи юқори. Чунки сайёҳларимиз Саудия Арабистони, Туркия ёки Африка ва бошқа давлатларга тез-тез боради. Хавфли вирус пайдо бўлишига тайёр туришимиз керак»

, - деди Биохавфсизлик илмий-тадқиқот институти ўта хавфли инфекциялар лабораторияси мудири Лесбек Қутимбетов.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон биохавфсизлик илмий-тадқиқот институти мутахассислари коронавирусга қарши самарадор маҳаллий вакцина яратган.

Энди маймун чечаги муаммосини ҳам ҳал қилиш ниятида.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, маймун чечаги вируси мутацияга учраган ва одамдан одамга юқиши мумкин.

«Институтимиз кўп йиллардан бери чечак касаллиги билан шуғулланади. Шундай экан, тажриба етарли. Мисол учун, сигир чечаги ва маймун чечаги бир гуруҳ вирусларидир ва улар орасида иммун антитана алоқаси мавжуд. Шунинг учун бир вирус бошқа вирусга қарши осонликча иммунитет ҳосил қилиши мумкин»

, - дейди олим.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, маймун чечакка қарши вакцина ярим йилда ишлаб чиқилиши мумкин.

«Агар сигир вирусига асосланган вакцина бўлса, уни тез орада, агар ковид-19 пайтидаги асосда ишласак унда олти ой ичида вакцинани тайёрлаш мумкин. Ундан кейин клиникадан олдинги ва клиник синовлар ўтказилади. Бу, бир томондан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига, уларнинг бизни қандай қўллаб-қувватлашига ҳам боғлиқ»

, – дейди илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири.


Янгиликлар

Архив