Қозоғистон парранда гўшти импортига қарамлигини 35 фоизгача қисқартирди
17 Май 10:43

Қозоғистон парранда гўшти импортига қарамлигини 35 фоизгача қисқартирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон парранда гўшти импортига қарамлигини 35 фоизга қисқартирди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Чорвачилик мамлакатимиз агросаноат мажмуасининг асосий тармоқларидан биридир. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотида унинг улуши қарийб 42,1 фоизни, экспортдаги чорвачилик маҳсулотларининг улуши эса 4 фоизни ташкил этади. Таъкидлаш жоизки, мамлакат чорвачилиги одатда қишлоқ хўжалигининг нисбатан барқарор тармоғи сифатида тавсифланади. Чорва ва паррандалар муттасил ўсиб бораётгани, сифати яхшиланаётгани, ҳайвонлар маҳсулдорлиги, қолаверса, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш кўпайиб бораётгани бунинг ёрқин далилидир. Мамлакатимиз тухум билан ўзини ўзи таъминлайди. Сўнгги уч йилда парранда гўшти импортига қарамлик 51 фоиздан 35 фоизга камайди»

, — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг йилдан-йилга муттасил ортиб бораётгани самарасидир.

«Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда бу соҳани сармоя киритиш учун янада жозибадор қилди»

, — деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Янгиликлар

Архив