Қозоғистон Президенти: Давлат ва фуқаролар - бир бутундир
11 Январь 14:37

Қозоғистон Президенти: Давлат ва фуқаролар - бир бутундир

NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат ва фуқаро тушунчалари муштаракдир. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикаси парламенти мажлиси чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган воқеалар жамиятимизда мавжуд муаммоларни кўрсатди. Шаҳарларимизга, қариндош-уруғ ва дўстларимизга қилинган ҳужумлар давлатимизнинг асосий қадриятлари – тинчлик ва барқарорлик нақадар нозик эканини кўрсатди. Давлат ва фуқаролар бир бутун эканлигини аниқ тушунишимиз керак. Бу тушунчалар, айниқса, мамлакат хавфсизлиги ҳақида гап кетганда, муштаракдир», - деди Давлат раҳбари.

Аввалроқ Президент Қуролли Кучлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, миллий хавфсизлик идоралари, ташқи разведка ягона мақсад – фуқароларимизни, конституциявий тузумни, суверенитетимизни ҳар қандай таҳдид остида максимал даражада самарали ҳимоя қилиш йўлида ҳамжиҳатликда ишлаши зарурлигини таъкидлади.

Янгиликлар

Архив