+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Қозоғистон Президенти экологик хавфсизлик масаласига изоҳ берди

14 Октябрь 20:00
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Президенти экологик хавфсизлик масаласига изоҳ берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида экологик хавфсизлик масаласига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Қасим-Жомарт Тоқаев: Муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш -  қонимизда бор  фазилат Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Биринчи Президент – ​​Елбасы ҳақидаги китоби португал тилида нашр этилди КВИ: ЕОИИда вакцина ва тест ишлаб чиқиш бўйича қўшма тадқиқотлар олиб борилади

Давлат раҳбарининг айтишича, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг иқлимий кун тартиби аъзо давлатлар экологик хавфсизлик ва барқарор паст углеродли ривожланиш траэкториясига ўтишнинг глобал мақсадларини қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради.

«Қозоғистон иссиқхона газлари эмиссияси паст бўлган узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш бўйича Париж битимининг мажбуриятларини бажариш бўйича фаол ишларни бошлади. Қозоғистон 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиши Доктринаси лойиҳаси ишлаб чиқилди», - деди ҚР Президенти.

Шунингдек, Давлат раҳбари, аъзо давлатлар иқтисодиётининг ўзига хос хусусиятлари ва тузилишини ҳисобга олган ҳолда, «яшил иқтисодиёт» кун тартибининг мақсадларига эришиш учун ҳукуматлар ўртасида тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликни ўрганиш таклифини киритди.

Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоалоқа режимида йиғилиши бўлиб ўтди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив