Қозоғистон Президенти Олий суд раисини қабул қилди
11 Март 16:12

Қозоғистон Президенти Олий суд раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Олий суд раиси Жақип Асановни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Давлат раҳбарига суд-ҳуқуқ тизимининг бугунги аҳволи, одил судлов билан боғлиқ долзарб масалалар ҳақида маълумот берилди.

Жақип Асановнинг айтишича, ўтган йили туман судлари томонидан чиқарилган 1 200 млн суд қарорининг 1,4 фоизи ёки 17 мингтаси юқори судлар томонидан қайтарилган ёки ўзгартирилган.

Қасим-Жомарт Тоқаевга 2021 йил 1 июлдан иш бошлаган маъмурий судлар фаолияти ҳақида маълумот берилди. Йилнинг биринчи ярмида судларга 14 минг даъво ариза келиб тушган. Ҳукумат идоралари ҳар иккинчи ҳолатда ютқазди. Илгари 85 фоиз иш давлат органлари фойдасига ҳал этилган.

Президентга низоларни ҳал этишнинг муқобил усуллари ҳақида маълумот берилди. Жойларда ҳокимликлар билан биргаликда суддан ташқари медиация марказлари ташкил этилди. Судлар низоларни муроса йўли билан ҳал қилишга ёрдам беради. Аввалроқ томонларнинг атиги 3 фоизи ярашган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 34 фоизга етди.

Учравуш якунлари бўйича Президент суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифаларни белгилаб берди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив