Қозоғистон Президенти Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади
22 Декабрь 18:33

Қозоғистон Президенти Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун 28 декабр куни Санкт-Петербургга амалий ташриф билан боради, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди .

«Янги йил арафасида бундай форматдаги учрашувлар аллақачон анъанага айланган. Тадбир давомида Ҳамдўстлик доирасида амалга оширилган қўшма ишлар натижалари, кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва Ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда. Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган», - деди Президентнинг матбуот котиби.

Янгиликлар

Архив