Қозоғистон Президенти Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раисини қабул қилди
19 Апрель 16:10

Қозоғистон Президенти Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси Қайрат Келимбетовни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Учрашув давомида 21 апрель куни бўлиб ўтадиган Ислоҳотлар бўйича Олий Кенгашнинг бешинчи йиғилишининг кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, миллий лойиҳаларни, шу жумладан, рақамлаштириш ва агросаноат мажмуасини ривожлантириш соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқиш йўллари кўриб чиқилди. Давлат раҳбарига Ижтимоий кодекс ва «янги» тартибга солиш механизмлари бўйича таклифлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Қайрат Келимбетовга миллий лойиҳалар рўйхати ва уларни кўриб чиқиш тартибини тўлдириш бўйича бир қатор кўрсатмалар берди.

Янгиликлар

Архив