+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Қозоғистон Президенти Тожикистон Президенти билан учрашди

15 Сентябрь 21:17
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Президенти Тожикистон Президенти билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.

Ўхшаш янгиликлар
Қасим-Жомарт Тоқаев: Муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш -  қонимизда бор  фазилат Қозоғистон Тожикистонга ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш ҳақидаги келишувни ратификация қилди Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Биринчи Президент – ​​Елбасы ҳақидаги китоби португал тилида нашр этилди

Қозоғистон Президентининг Тожикистонга амалий ташрифи Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди. Учрашув чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев Эмомали Раҳмонга меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

Президент Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг сессиясида долзарб глобал муаммоларни муҳокама қилиш муҳимлигини таъкидлади.

«Меҳмондўст Тожикистон мамлакати, Душанбеда бўлажак саммитларга юқори даражада тайёрлигини намойиш этмоқда. Бизнинг томонимиз вазирлар даражасида керакли ҳужжатларни расмийлаштирди. Ўйлайманки, биз учрашув давомида имзоланадиган ҳужжатларни муҳокама қиламиз», - деди Қозоғистон Президенти.

Томонлар икки томонлама форматда ҳам, кўп томонлама тузилмалар доирасида ҳам биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштиришга тайёр эканликларини қайд этишди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив