USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Қозоғистон Президенти Туркий кенгаш котибияти янги идорасининг очилишида иштирок этди

12 Ноябрь 15:41
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Президенти Туркий кенгаш котибияти янги идорасининг очилишида иштирок этди

ISTANBUL. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши котибиятининг янги идорасининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали ўз саҳифасида ёзди, дея хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Туркий давлатлар ташкилоти ишбилармон аёллари Қозоғистон халқини қўллаб-қувватлашини билдирди Қозоғистондаги вазият бўйича Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди

Тадбирда Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, Туркманистон Президентлари, Венгрия Бош вазири ҳам иштирок этди.



Маросимдан сўнг Давлат раҳбарлари Туркий кенгашнинг VIII саммитида иштирок этиш учун Истанбулнинг жануби-шарқида жойлашган Демократия ва эркинлик оролига йўл олди. Саммит Нур-Султан вақти билан соат 17:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VIII саммитида иштирок этиш учун икки кунлик амалий ташриф билан Истанбулга келди. Давлат раҳбарининг Истанбулга амалий ташрифи Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдат Aмреев билан учрашувдан бошланди.






Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив