Қозоғистон Президенти ҳузурида Миллий қурултой ташкил этилди
15 Июнь 12:40

Қозоғистон Президенти ҳузурида Миллий қурултой ташкил этилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Фармони билан Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузурида Миллий қурултой ташкил этилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Фармонга илова қилинган Миллий қурултой Низомига кўра, янги тузилманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ижтимоий ҳамжиҳатликни ривожлантириш, миллий қадриятларни тарғиб қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

жамоатчилик, сиёсий партиялар, нодавлат сектор ва давлат органлари ўртасида конструктив мулоқотни таъминлаш;

ўз ваколатлари доирасида Қозоғистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив