Қозоғистон Президенти «Жоши Хан» тарихий-маданий мажмуасига ташриф буюрди
20 Октябрь 19:12

Қозоғистон Президенти «Жоши Хан» тарихий-маданий мажмуасига ташриф буюрди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қарағанди вилоятига амалий сафари чоғида Улитау туманидаги «Жоши Хан» тарихий-маданий мажмуасинига ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президентга Жоши Хан мақбараси, музей, Жоши Хан ҳайкали, гулхан чодири ва меҳмонхона мажмуасининг замонавий технологик имкониятлари ва қимматбаҳо экспонатлар тақдим этилди.

Давлат раҳбари муқаддас тарихий объект доимо олимларнинг диққат марказида бўлиши ва илмий муомалага кириши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

«Келаси йили таниқли хорижий ва Қозоғистон олимларини таклиф этиб, Олтин Ўрда билан боғлиқ йирик халқаро анжуман ўтказиш зарур», - дейди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Вилоятнинг ҳокими Женис Қасимбек минтақанинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида маъруза қилди ва Президентга курорт ҳудудлари ва тарихий-маданий мажмуаларни ривожлантириш режасини тақдим этди.

Режага кўра, Улитау, Қарқарали, Балхаш туманларида туризм соҳасида салоҳият ошади, хизмат кўрсатиш ва сайёҳлик инфратузилмаси ривожлантирилади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив