Қозоғистон Президентининг Туркияга ташрифи чоғида олинган сурат ва видео эълон қилинди
13 Ноябрь 14:20

Қозоғистон Президентининг Туркияга ташрифи чоғида олинган сурат ва видео эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши VIII саммитига ташрифи акс этган сурат ва видеони эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Туркий давлатлар ташкилоти етакчилари Истанбулдан жануби-шарқда жойлашган Демократия ва эркинлик оролига йўл олган пайт», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VIII саммитида иштирок этиш учун икки кунлик амалий ташриф билан Истанбулга боргани ҳақида хабар берган эдик.

Елбасы Нурсултон Назарбоев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VIII саммити иштирокчиларига видеомурожаат қилди.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив