Қозоғистон Россия шўба банкларидаги мижозлар маблағларини блокламаган
24 Май 15:11

Қозоғистон Россия шўба банкларидаги мижозлар маблағларини блокламаган

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги Россиянинг шўъба банкларидаги мижозлар маблағларини музлатиш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаганини ва бунга ваколатли эмаслигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Агентлик матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонликларнинг Россиянинг шўба банкларидаги маблағлари блоклангани ҳақидаги тарқалган маълумотларга жавобан Агентлик шундай баёнот берди.

Агентликка Россиянинг шўба банкларидан (АО Сбербанк Казахстана, Альфа-Банк Казахстана ва Банк ВТБ Казахстан) олинган маълумотларга кўра, хорижий банклар хорижий корреспондент-банклардаги корреспондент ҳисоб варақларидаги хорижий валютадаги маблағларини блоклаган.

Россия банкларининг хорижий корреспондент банклардаги музлатилган маблағлар 9,2 миллиард тенгени ташкил этади.

Ўз навбатида, агентлик банклар билан биргаликда Россия шўба банклари мижозларидан блокланган маблағларни қайтариш билан боғлиқ вазиятни назорат қилади.

Янгиликлар

Архив