Қозоғистон россиялик сайёҳлар ўз ватанларига қайтиши мумкин бўлган давлатлар қаторига кирди
1 Март 18:20

Қозоғистон россиялик сайёҳлар ўз ватанларига қайтиши мумкин бўлган давлатлар қаторига кирди

MOSKVA. TASS - Kazinform – Россия бошқа давлатлардаги ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун гуманитар парвозларни ташкил этиш устида ишламоқда, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«Айни пайтда фуқароларимизнинг энг катта гуруҳлари жойлашган мамлакатлардан гуманитар парвозларни ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Гуманитар парвозларни амалга ошириш ушбу парвозлар ташкил этиладиган Европа Иттифоқи мамлакатлари авиация маъмуриятларининг ижобий қарорлари асосида мумкин бўлади», — дейилади Росавиация хабарида.

Айни пайтда агентлик Россия фуқароларига уйга қайтишнинг муқобил йўлларини кўриб чиқишни тавсия қилади.

Федерал ҳаво транспорти агентлиги Россия Федерацияси билан ҳаво қатновини чекламаган учинчи давлатларга парвозлар учун хорижий авиакомпанияларнинг тижорат рейсларидан фойдаланишни таклиф қилади, кейин эса Россия ёки хорижий авиакомпанияларнинг рейсларида Россия Федерациясига қайтиб келади. Масалан, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қатар, БАА, Туркия ва бошқа давлатлар орқали парвозлар амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, аралаш (мултимодал) транспорт алоқаси йўналишларидан фойдаланиш таклиф этилади: масалан, хорижий авиакомпаниялар ёки бошқа транспорт турларидан фойдаланган ҳолда Латвия, Литва, Польша ва Финляндия чегара нуқталарига бориш, кейин қуруқликдаги транспорт орқали Россия ҳудудидаги пунктларга, шу жумладан Беларусь орқали етиб олиш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив