Қозоғистон Украинага гуманитар ёрдамнинг янги партиясини жўнатди
28 Март 18:27

Қозоғистон Украинага гуманитар ёрдамнинг янги партиясини жўнатди

NUR-SULTAN. Kazinform – 28 март куни Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан махсус рейс ташкил этилди. У Украина фуқаролари учун Алматидан Польшанинг Катовице шаҳрига навбатдаги гуманитар ёрдам партиясини етказди, деб хабар бермоқда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Умумий оғирлиги 17,5 тонна бўлган юк таркибида кўрпа-тўшак, озиқ-овқат каби зарур буюмлар бор.





Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон умумий оғирлиги 28,2 тонна бўлган 17 хил дори воситаси – антибиотиклар, яллиғланишга қарши, йўталга қарши ва гипертонияга қарши воситалар кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатган эди. Ёрдам Украина томонининг илтимосига кўра, Президентнинг топшириғига мувофиқ кўрсатилди.


Юкларни етказиб берган самолёт қайтишда қозоғистонлик дипломатлар ёрдамида ўнлаб Қозоғистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини Украинадан Польшага олиб келиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив