Қозоғистон ва бир нечта мамлакат ўртасида авиа парвозлар тикланди
25 Август 18:28

Қозоғистон ва бир нечта мамлакат ўртасида авиа парвозлар тикланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Миср ўртасида авиа парвозлар тикланади, деб хабар беради Kazinform Фуқаролик авиатсияси қўмитасига таяниб.

Мисрга парвозлар Алмати - Шарм аш-Шайх йўналишида 12 сентябр куни қайта бошланади.

Қўмита матбуот хизмати халқаро рейсларнинг қайта очилиши ҳақида маълумот эълон қилди.

Идоралараро комиссиянинг 11 августдаги қарорига биноан, 17 августдан бошлаб, Қозоғистон 6 маршрут бўйича 4 мамлакатга халқаро рейсларни босқичма-босқич тиклади. Ҳозирда ҳафтасига 23 та рейс амалга оширилмоқда. Улар:

17 августдан БААга (11 та рейс): Алмати - Дубай (6 та рейс) ва Нур-Султан - Дубай (5 та рейс);

- 18 августдан Германияга (5 та рейс): Нур-Султан - Франкфурт (5 та рейс);

- 19 августдан Беларусьга (4 та рейс): Алмати - Минск (2 та рейс) ва Нур-Султан - Минск (2 та рейс);

- Украинага (3 та рейс): 19 августдан Алмати - Киев (3 та рейс).

27 августдан бошлаб Қозоғистон ва Туркия ўртасида мунтазам рейсларга қўйилган чекловлар олинади.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив