+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Қозоғистон ва Россия трансчегаравий қўриқ ташкил этмоқчи

11 Май 14:42
Баҳам кўринг:
Қозоғистон ва Россия трансчегаравий қўриқ ташкил этмоқчи

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазирнинг ўринбосари Роман Скляр Қозоғистоннинг биологик хилма-хиллигини сақлаш йўналиши бўйича тадбирлар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Россияда кетма-кет беш кун давомида ҳар куни 800 та киши коронавирусдан вафот этган «Спутник V» вакцинасининг «дельта» штаммига қарши самарадорлиги 83 фоиздан ошади - Гамалея маркази Эльбрусда ҳалок бўлган альпинистлар сони 5 кишига етди

«Ҳозирги пайтда Қозоғистоннинг биологик хилма-хиллигини сақлаш ассоциацияси Михаэль Зукков жамғармаси билан ҳамкорликда Марказий Осиёнинг мўътадил чўлларини сақлашга йўналтирилган CADI лойиҳасини амалга оширмоқда», - деб ёзади депутат саволига берган жавобида.

Мазкур ташкилотлар Ғарбий Қозоғистонда очилган табиий резерват ва Россиянинг Волгоград вилоятидаги «Эльтон кўли» биосфера қўриғи ҳудудини ўз ичига оладиган трансчегаравий биосфера қўриғини очиш лойиҳасини қўллашга тайёр.

«Табиий резерват очилгандан кейин Россия федерацияси билан трансчегаравий қозоқ-рус биосфера қўриғини ташкил этиш бўйича музокаралар бошланади», - деб ёзади ҚР Бош вазирнинг ўринбосари.

Аввал хабар қилганимиздек, Роман Скляр депутат саволига берган жавобида Бўкейўрда табиий резерватини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмай қолмаслигини маълум қилган эди.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив