+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат мигрантлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш тартиби белгиланди

19 Февраль 14:35
Баҳам кўринг:
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат мигрантлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш тартиби белгиланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Парламент Мажилиси ялпи мажлисида «Қозоғистон Ҳукумати ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида меҳнат мигрантларининг меҳнат фаолияти ва уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси маъқулланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Европа Иттифоқи Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашиш учун 2 млн евро ажратди Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ўсди Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг хорижга олтин-кумуш олиб чиқишига рухсат берилди

Келишувга 2019 йил апрелида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга қилган давлат ташрифи чоғида Тошкент шаҳрида имзо қўйилганди. Ҳужжатни имзолашдан мақсад – ҳар иккала томонда миграцияни тартибга солиш ва ноқонуний меҳнатга йўл қўймаслик чора-тадбирларини амалга ошириш.

«Келишувни ратификация қилиш икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солишга ижобий таъсир кўрсатишига ишонамиз. Ушбу ратификация бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ёки уларга ўзгартириш киритишни талаб қилмайди. Келишувнинг кучи ҳар иккала давлат ўртасида меҳнат мигрантларига бирдек қўлланилади ва уларнинг фаолияти ва ҳуқуқларини муҳофаза қилишни енгиллаштиради», - деди ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов.

Шу билан бир қаторда, ҳужжатда манфаатдор давлат органлари ҳам белгиланган, ўзаро муносабатдар бўйича миллий қонунчиликнинг устувор вазифалари кўрсатилган, ходимларнинг, ишчиларнинг базавий кафолатлари белгилаб қўйилган. Келишувга кўра, меҳнат мигрантларини қабул қилувчи давлатнинг қонунлари ва меҳнат шартномаси талабларига асосан ишчи дам олиш, атрофидагилар саломатлигига хавф туғдирувчи касаллик билан касалланганда кафолатланган бепул тиббий ёрдам олиш каби ҳуқуқларга эгадир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив